Life Style
21.05.2025
70
Фуқаролик кодексига асосан, ўрни қопланиши лозим бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромад)нинг миқдори майибланишгача ёки соғлиққа бошқача шикаст етказилишигача ёхуд меҳнат қобилияти йўқотилгунгача бўлган ўртача ойлик иш ҳақи (даромад)га нисбатан жабрланувчининг касбий меҳнат қобилиятини йўқотиши даражасига, касби йўқ бўлганда эса — умумий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ фоизларда аниқланади.
Жабрланувчининг йўқотилган иш ҳақи (даромади) таркибига ҳам асосий иш жойидан, ҳам ўриндошлик бўйича ишлайдиган жойидан меҳнат ва фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар бўйича тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган барча турдаги меҳнат ҳақи қўшилади. Бир йўла тўланадиган тўловлар (фойдаланилмаган таътил учун тўланадиган пул, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги ишдан бўшатиш нафақаси) ҳисобга олинмайди. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун тўланган нафақа ҳисобга олинади. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар, шунингдек муаллифлик гонорари йўқотилган иш ҳақи (даромад) таркибига киритилади, бунда тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқ инспекциясининг маълумотлари асосида киритилади.
Иш ҳақи (даромад)нинг барча турлари сольиқлар ушлаб қолинмасдан олдин ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.
Ўртача ойлик иш ҳақи (даромад) соғлиққа шикаст етказилишидан олдинги ишланган ўн икки ой ичидаги иш ҳақи (даромад)нинг умумий суммасини ўн иккига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқилади. Зарар етказилган пайтгача жабрланувчи ўн икки ойдан кам ишлаган ҳолларда ўртача иш ҳақи (даромад) соғлиққа шикаст етказилишидан олдинги амалда ишланган ойлардаги иш ҳақи (даромад)нинг умумий суммасини ана шу ойлар сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Жабрланувчи тўлиқ ишламаган ойлар унинг хоҳишига кўра бундан олдинги тўлиқ ишланган ойларга алмаштирилади ёки уларни алмаштириш имконияти бўлмаганда ҳисобдан чиқариб ташланади.
Жабрланувчи зарар етказилган пайтда ишламаётган бўлса, унинг хоҳишига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинишигача бўлган иш ҳақи (даромади) ёхуд мазкур жойда унинг малакасидаги ходимга тўланадиган, аммо қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш каррасидан кам бўлмаган одатдаги ҳақ тўлаш миқдори ҳисобга олинади.
Агар жабрланувчининг иш ҳақида (даромадларида) унинг майиб қилиниши ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилишига қадар унинг мулкий аҳволини яхшиловчи барқарор ўзгаришлар содир бўлган (эгаллаб турган лавозими бўйича иш ҳақи оширилган, юқорироқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган, кундузги ўқув юртини битирганидан кейин ишга кирган) бўлса ва ўзгаришнинг барқарорлиги ёки жабрланувчининг иш ҳақи ўзгариши эҳтимоли исботланган бошқа ҳолларда, унинг ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашда у тегишли ўзгаришдан кейин олган ёки олиши лозим бўлган иш ҳақи (даромад)гина ҳисобга олинади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.