Ўзбекистон
12.09.2023
1 208

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра, Фаррух Шарипов, Фарҳод Тошпўлатов ва Олим Омонов вазир ўринбосарлари сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Фаррух Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини, 2010 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2021 йилдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори сифатида ишлаб келаётганди.
[caption id="attachment_20116" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Фаррух Шарипов / ССВ[/caption]
Фарҳод Тошпўлатов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган. У 2021 йилдан буён “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
[caption id="attachment_20117" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Фарходжон Ташпулатов / ССВ[/caption]
Олим Омонов бунгача “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори эди. Ундан аввал у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида масъул лавозимда ишлаган.
[caption id="attachment_20118" align="alignnone" width="1280"]
ФОТО: Олим Омонов / ССВ[/caption]
Ўз навбатида, Улуғбек Собиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин