Ҳуқуқ
10.12.2024
942

Давлатнинг ички молиявий сиёсатининг мазмунида марказлашган пул фондларини шакллантириш ва уларни тақсимлаш билан муносабатлар асосий роль ўйнайди. Бу эса, давлатнинг иқтисодий сиёсатининг энг муҳим таркибий қисми бўлган солиқ сиёсати билан боғлиқдир. Солиқ сиёсати давлатнинг бошқа иқтисодий сиёсатининг йўналишларига кучли узвий боғлиқлиги билан бир қаторда, уларга таъсир қилиб боради. Солиқ сиёсатини тўғри ишлаб чиқиш ва унинг стратегик ҳамда тактик йўналишларини белгилаб олиш ўта долзарб ва мураккаб жараён ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш ўзига хос мураккаб жараён бўлиб, унинг йўналишларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Жаҳон тажрибасида солиқ маъмуриятининг бошқарув ахборот тизимида солиқ хавфини бошқариш тизими (CRM-Compliance Risk Management) кенг амалиёт бўлиб, унинг ўрни ва роли табора юқори аҳамият касб этиб бормоқда.
Солиқ хавфи— бюджет тизимига солиқ ва йиғимлар тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслигига олиб келиши мумкин бўлган, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик эҳтимоли саналади. Солиқ хавфини бошқариш тизими 6 та босқичдан иборат узлуксиз давом этадиган жараён бўлиб, булар (1) солиқ хавфини аниқлаш, (2) хавфни таҳлил қилиш ва баҳолаш, (3) хавфни бошқариш усулларини танлаш, (4) таъсир чораларини қўллаш, (5) хавфларни пасайтириш чораларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, ҳамда (6) ўтказилган тадбирлар таҳлили (feedback) ҳисобланади.
Солиқ органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаш мақсад:
Солиқ хавфини бошқариш тизими жараёнлари, иқтисодиёт соҳалари (қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги) ва солиқлар кесимида, шунингдек қўшилган қиймат солиғини қайтаришда ҳамда индивидуал субъектлар бўйича амалга оширилади.
Солиқ тўловчилар солиқ хавфи даражасига қараб паст, ўрта ва юқори хавфли тоифаларга ажратилади. Халқаро тажрибада ҳам солиқ хавфи даражаси мезонлари тўлиқ ошкор этилмайди ва қуйидагилар бундан мустасно:
Солиқ тўловчининг солиқ хавфи даражаси солиқ хавфини бошқариш тизими асосида олти ойда бир марта аниқланади.
Солиқ хавфи даражаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
R = Sr / Sp x 100%
Бунда:
R— хавф даражаси (фоизда);
Sr— сольиқ тўловчига берилган хавф баллари йиғиндиси;
Sp— хавф даражасини аниқлашда қўлланган потенциал солиқ хавфи баллари йиғиндиси.
Бунда солиқ хавфи даражаларини баҳолаш натижалари юқоридан камайиш тартибида, баҳолаш натижалари тенг бўлганда эса — тўланмаган солиқ суммаси эҳтимоли асосида қуйидагича тоифаланади:
81 фоиздан 100 фоизгача — юқори хавф;
30 фоиздан 80 фоизгача — ўрта хавф;
1 фоиздан 29 фоизгача — паст хавф.
Тизимнинг жорий қилиниши, ўтказилаётган текширувлар самарадорлигига ижобий таъсирини кўрсатиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, камерал сольиқ текширувлари сони кескин камайишига қарамасдан қўшимча ҳисобланган солиқ суммалари 1,9 баробарга ошган. Солиқ хавфи тушунчасини янада кенгроқ очиш ва бевосита Солиқ кодекси орқали барча механизмларини ҳуқуқий мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Улуғбек Уролов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.