currencies image

12 690,00 UZS

7,00

usd

currencies image

13 526,27 UZS

21,43

eur

currencies image

135,95 UZS

0,90

ru



АсосийЯнгиликларСуд ҳокимияти ҳақида

Суд ҳокимияти ҳақида

Суд очерклари

calendar

25.03.2024

eye

105

Суд ҳокимияти ҳақида

Юридик фан бўлмиш «Давлат ва жамият қурилиш назарияси» фанидан маълумки давлатчиликнинг ҳар қайси босқичида «Суд» ҳокимияти давлат ҳокимиятининг бир бўлаги сифатида мавжуд бўлган. Барча идеал кўринишдаги давлатда суд ҳокимияти қонунни ҳимоя қилган.

Қадимги Юнон файласуфи Афлотун «Судлар етарли даражада тузилмаган ҳар қандай давлат ўзининг давлатчилигини йўқотади» деб бежизга айтмаган.

Буюк давлат арбоби Амир Темурнинг салтанат бошқаруви асоси бўлмиш давлатчилигимиз тарихининг мумтоз намунаси «Темур тузуклари» га кўра Амир Темур давлатда адолат ўрнатиш тарафдори бўлиб, ҳар бир шаҳар ва вилоятда қози-судьялар ва муфтийлар аризачиларни қабул қилиб, суд ва судлов ишларини олиб борган.

Демократик ҳуқуқий давлат тизимида нечта ҳокимият бўлиши кераклиги бўйича ҳеч қайси таълимотда аниқ бир жавоб йўқ. Кўпчилик шундай ҳокимиятлар учта қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўлиши керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг давлатчилик пойдеворини барпо этиш, демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида 1992 йилда ўзининг Конституциясини қабул қилди.

Ўзбекистон Республикасининг конституциясида ҳокимиятлар бўлинишининг юқорида тилга олинган учта тармоғи ҳамда уларнинг бўлиниши акс этган. (Конституциянинг 11-моддаси).

Суд ҳокимияти — ҳокимиятлар бўлиниши қоидасига кўра, давлат ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил (қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан бир қатордаги) тармоғи.

У ўзида одил судловни амалга ошириш ваколатлари, яъни жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва конституциявий иш (низо)ларни процессуал, қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқиш ваколатлари йиғиндисини, баъзи мамлакатларда, шунингдек, ҳуқуқ нормаларини изоҳлаш ваколатларини, қонун ижодкорлиги ваколатлари ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимини мужассамлаштиради.

Ҳозирги замон демократик давлатларида Суд ҳокимиятининг асосий ваколатлари турли тоифадаги судлар зиммасига юкланади.

Ўзбекистон Республикасида Суд ҳокимияти ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ва тотувлиги, қонун устуворлигини таъминлашга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган. Мамлакатимизда Суд ҳокимиятининг конституциявий ҳуқуқий мақоми, тузилиши ва фаолият юритишининг қонуний асоси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Конституцияда мустаҳкамланишича, «Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади» (Конституциянинг 106-модда).

Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир. (Конституциянинг 114-модда)

Фарғона вилоят судининг судьяси

Урмонов Мухаммаджон Каримович

Улашиш:

Бошқалар

27-март 2024, 13:07
4 900

Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб

Hudud24.uz ушбу мақолада радарлар орқали қайси ҳолатларда жарима чиқарилиши мумкинлиги, радарларга қўйилган техник талаблар, ноқонуний жарималарни бекор қилиш йўллари ва бошқа шунга ўхшаш долзарб саволларга содда талқинда жавоб берилади.


3-апрел 2024, 12:01
1 452

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.


27-март 2024, 04:00
754

«Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар» акциясига старт берилди

Бу Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилди.


1-апрел 2024, 12:51
741

Мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳон – муҳим 13 қоида

Жорий йилда мактаб битирувчилари учун якуний аттестациялар 2024 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади. Аттестациядан кимлар озод қилиниши мумкин? Аттестация жараёнида китоблардан фойдаланишга рухсат бериладими? Ота-оналар ҳам жараёнда қатнашиши мумкинми?