Ҳуқуқ
28.01.2025
153
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 74-75-моддаларига кўра, судья фақат тегишли судьялар малака ҳайъати қарорига биноан қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:
▪️ одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
▪️ суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;
▪️ судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;
▪️ Судялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун.
Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.
Агар интизомий жазо чоралари берилганидан кейин бир йил мобайнида судья ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади.
Судяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Судяга нисбатан интизомий иш тегишли судялар малака ҳайъати томонидан судья ушбу Қонун 74-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этилгани тўғрисидаги ариза ёки хабар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра қўзғатилиши мумкин.
76-моддага биноан, Судяларнинг малака ҳайъати интизомий жавобгарликка тортилган судяга қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:
▪️ огоҳлантириш;
▪️ ҳайфсан;
▪️ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;
▪️ малака даражасини бир поғонага пасайтириш;
▪️ ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
Интизомий жазо чоралари қўлланилаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, айбдорлик даражаси инобатга олинади.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.