currencies image

12 915,00 UZS

10,20

usd

currencies image

13 957,24 UZS

25,24

eur

currencies image

153,55 UZS

0,97

ru



АсосийЯнгиликларСувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби қандай?

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби қандай?

#NoComment

calendar

26.03.2025

eye

138

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига асосан, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатнома асосида амалга оширилади.

Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича — сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари, ер ости сувлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари томонидан берилади.

Сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома:

➖Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистраль каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

➖ ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;

➖ сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига молик сув объектларидан, шу жумладан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан берилади.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Улашиш: