Ўзбекистон
08.04.2026
126

Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инсоният олдидаги энг долзарб масалалардан бирига айланди. Табиатни асраш, ундан оқилона фойдаланиш ва келажак авлодларга соғлом муҳитни мерос қилиб қолдириш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Шу жиҳатдан, экомаданият тушунчаси алоҳида аҳамият касб этади.
Экомаданият – бу инсоннинг табиатга бўлган онгли муносабати, уни асраб-авайлашга қаратилган хулқ-атвори ва ҳаёт тарзидир. У фақатгина экологик билимлар билан чекланиб қолмай, балки кундалик ҳаётда табиатга нисбатан масъулиятли бўлишни ҳам талаб қилади. Шу мақсадда, “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ:
2026-2027 йиллар давомида республиканинг ҳар бир ҳудудида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 14 та “яшил” техникумлар фаолиятини йўлга қўйиб, 2030 йилгача республиканинг ҳар бир ҳудудидаги “яшил” техникумларда 10 000 нафар ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш учун экологик таълим ва илмни янада ривожлантириш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, 2026–2028 йилларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий даража олган номзодлар сонини 150 нафаргача етказиш ва 2026/2027 ўқув йилидан мазкур қарорда кўрсатилган таълим муассасалари “яшил” техникумлар сифатида қайта ташкил этилади ҳамда уларда ҳудуднинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий шароитларидан келиб чиқиб, соҳалар учун ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, 2026 йилдан олий таълим ташкилотлари томонидан яшил кампус лойиҳалари ишлаб чиқилади ва Экология қўмитаси билан келишилади.
2026 йил 1 майдан “10 минг қадам пиёда” тажрибаси қайта тикланади ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 майдан “Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.