Ҳуқуқ
03.01.2025
1 345

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 894-сон қарори қабул қилинган. Унга кўра, 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандига ўзгартиш киритилган.
Қоидага кўра, юридик истеъмолчилар шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда электр энергияси истеъмол қилган тақдирда, ортиқча сарфланган ҳар бир кВт⋅соат учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўлайди.
Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).
Мисол учун, шартномавий лимити 100 минг кВт⋅соат бўлган ишлаб чиқариш цехи ой давомида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлайди.
Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.
Энг муҳим жиҳати шуки, маиший истеъмолчилар ушбу тартибдан озод этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.