Ҳуқуқ
22.10.2024
68
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-979-сон, 21.10.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди.
⚡️Қонунга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Айни пайтда тадбиркорлик ва фермерлик йўналишида 664, спорт йўналишида 1 минг 519, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 652, ёшлар йўналишида 650, ҳуқуқий- демократик институтларни ривожлантириш соҳасида 839, маданият, тарих ва маърифат йўналишида 564 ННТ фаолият юритмоқда.