Ўзбекистон
08.07.2023
1 512

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари томонидан Таиландга ишга бориб, одам савдоси қурбонига айланган уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА Қайд этилишича, бош консулликка 19 ёшли Ж.М. одам савдоси қурбонига айлангани ва Таиланд ҳудудида яшаш учун тураржой ҳамда маблағсиз қолгани юзасидан мурожаат қилган. Фуқаронинг аризаси асосида Таиланд полицияси билан ҳамкорликда дастлабки суриштирув ишлари ўтказилиб, 3 нафар гумондорлар аниқланган ва улардан бири Таиланд ҳудудини тарк этмоқчи бўлган вақтда Бангкокдаги Суварнабхуми халқаро аэропортида ҳибсга олинган. Ҳозирда эса 2 нафар шахсга нисбатан қидирув-суриштирув ишлари давом этмоқда. Шунингдек, тергов давомида яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси одам савдоси қурбони сифатида мажбурий меҳнат билан шуғулланишга мажбурлангани аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирда Бош консулхона томонидан барча Ўзбекистон фуқароларига ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда вақтинча тураржой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ватанга қайтишлари учун авиачипта олишда ёрдам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон Бош консулхонаси фуқароларни Таиландга сафар қилишдан олдин ёлғон ваъдаларга алданиб қолмасликка, осон иш топишга оид таклифларга ишонмасликка ҳамда ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонликлар учун Таиландга визасиз режим жорий қилингани ростми? ТИВ матбуот котиби тушунтириш берди
Аввалроқ, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия ташкил қилинди
Фармон билан Миллий комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди.
Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл Уммондан экстрадиция қилинди
У бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, БАА ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб кетган.
Самарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
Аёл қизини 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган.