currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТалабалар қандай асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Талабалар қандай асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Ўзбекистон

calendar

14.09.2023

eye

2 162

Талабалар қандай асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Талабалик – олтин давр, шубҳасиз. Бу давр кўплаб имкониятлар қатори китоб ўқишга ҳам вақт, иштиёқ ва қизиқиш кучли бўлиши билан ажралиб туради. Олтин даврнинг олтин лаҳзаларини яхши китобларга сарфлаш, мазмунли ва манфаатли ўтказиш учун букблогер Маҳин Нурсаидова (https://t.me/mahinsworld) ҳар бир талаба ўқиши лозим бўлган 10 та китобни тавсия этади.

  1. Атом одатлар. Жеймс Клир
Ушбу китоб ёмон одатларни тарк этиб, янгиларини ўзлаштириш учун қўлланма сифатида ёрдам бериши мумкин. Китоб сизга ҳар куни одатдагидан 1 фоиз кўпроқ ривожланишга йўналтирилган тизимни тақдим этади. “Атом одатлар” китоби Амазон сайтида ўқувчилар томонидан 4.8 юлдузга эга бўлиб, у ҳозирга қадар бестселлерлик мақомини бериб қўймаган. Китоб Asaxiybooks лойиҳаси томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
  1. Ўзбекистон таваллуди. Адиб Холид
“Ўзбекистон таваллуди” Адиб Холид томонидан ёзилган бўлиб, биринчи бор 2015 йилда Cornell university press томонидан чоп этилган. Муаллиф Октябрь инқилобидан кейинги йиллардаги Марказий Осиё тарихини хронологик тарзда кўрсатиб берган. Очарчилик, майда урушлар, инқилоблар, жадидлар, замонавий мактаблар очилиши, паранжи ташлаш – китоб барини ўз ичига қамраб олишга ҳаракат қилган. “Ўзбекистон таваллуди” “Академнашр” нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, 2022 йилда ўқувчиларга тақдим этилган.
  1. Жадидлар тўплами
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан лойиҳалаштирилган ушбу тўплам саккиз нафар жадидларнинг ҳаёти ва рисолаларини ўз ичига олади. Ғулом Зафарий, Абдулҳамид Чўлпон, Исҳоқхон Тўра Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Мунавварқори қори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёт йўлларини ўқиб ўрганиш ҳар биримиз учун муҳим ҳисобланади.
  1. Элжернонга аталган гуллар. Дениел Киз
Дениел Кизнинг “Элжернонга аталган гуллар” асари ақлан заиф инсоннинг дунёси, унинг ақлий ўсиш йўлидаги жараёнларни кўрсатади. Китоб ёшларга барча тенг экани ва ақл ҳамда қобилият жиҳатидан заифларни ажратмаслик лозимлигини ўргатади. Асар яхшилик, бағрикенгликка чорлайди. “Элжернонга аталган гуллар” ўзбек тилига Asaxiybooks лойиҳаси томонидан таржима қилинган.
  1. Латте омили. Девид Бах
Бизнинг молиявий аҳволимизнинг ўрни кундалик ҳаётимизда беқиёсдир. Одамлар пул ҳақида гаплашишга қўрқишади ва доимий равишда бундай турдаги суҳбатлардан узоқроқ юришга уринишади. Айни шу сабабдан пул ҳақида ёлғон афсоналар йилдан-йилга ўтганча бизга мерос бўлиб келмоқда. Одамлар пул омад меваси, коррупция натижаси ёки кимнингдир эркатойи бўлиш ҳосиласи деб ўйлайди. “Латте омили” китоби ана шу стереотипларни парчалайди ва қандай пул топишни ўргатади.
  1. Америжа фожиаси. Теодор Драйзер
“Америка фожиаси” реал воқелик устига қурилган, яъни реал ҳаётда юз берган  воқеа ҳисобланади – Честер ўзининг гаплашадиган қизи Грейсни ўлдиради. Асар айни ўша пайтларда урф бўлган Америка орзуларидан бири ҳисобланган “Золушка” воқеасини (бой қиз ёки бой йигитни учратиб, турмуш қуриб бойиб кетиш) ифодалайди. Асарда биз Клайд Грифитс билан танишамиз. Биринчи китоб бизга бош қаҳрамон билан танишишимизга яхшигина қўлланма бўлади: унинг чиройли қизларга ўчлиги, осон бойликка интилиши, ўша пайтларда урфга кирган “Америкача стандарт” – маънавий ҳолатдан кўра моддий ҳолатни устун қўйиши. Асарни ўқиган одамнинг маънавий олами ўзгариши аниқ.
  1. “Анна Франк кундалиги”. Анна Франк
“Анна Франк кундалиги” китобидан барча хабардор. Умуман Холокост ва ўлим лагерлари ҳақидаги китоблар янгилик бўлмай қолди. Аммо, ушбу китоб парданинг орқа тарафини кўрсатиб беради. Асли Веналик бўлмиш Мип тақдир тақозоси билан Амстердамга келади ва яшай бошлайди. 1933 йилда айнан шу ерда Отто Франкнинг корхонасига ишга киради. Отто Франк ва унинг оиласи билан шу даражада яқинлашади-ки, тўполонли вақтлар бошлангач улар беркинган чордоқнинг посбонига айланади...
  1. Ажиб янги дунё. Олдос Хаксли
“Ажиб янги дунё” инглиз ёзувчиси Олдос Хаксли томонидан ёзилган бўлиб, 1932 йилда нашрдан чиққан. Асар антиутопик, сатирик ҳисобланади. Инсонлар бир жамият остида яшардилар – “Истеъмолчилар жамияти”. “Умумийлик, бир хиллик ва Бир маромлилик" – инсон қалибини йўқ қилишга олиб келган. Ҳамма барчага тегишли, барча эса ҳаммага. Улар бугунги кун билан яшайдилар. Тарихни инкор этадилар, қайрилиб ҳам қарамайдилар. Ушбу роман кўпинча Жорж Оруэллнинг “1984” романи билан таққосланади.
  1. Абдулла Қаҳҳор. Сароб
Ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб мазкур роман 1934 йилда ёзилган. Асар бош қаҳрамон Саидийнинг фаолиятини кўрсатишга қаратилган, яна унда 20-йилларнинг 2-ярмидаги ўзбек халқи ҳаётининг маиший, этнографик, иқтисодий ва маънавий манзаралари яққол акс этиб туради. “Сароб” кенг мавзули роман бўлгани учун ёзувчи ўзининг бадиий ниятини яланғоч ҳолда кўрсатмай, уни шу давр ҳаётининг бошқа манзаралари кўринишида реаллаштиришга уринган. Воқеалар тасвирида ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини сақлаб қолган.
  1. Мартин Иден. Жек Лондон
“Мартин Иден” америкалик ёзувчи Жек Лондон қаламига мансуб роман  бўлиб, илк бор 1908 йилнинг сентябридан 1909 йилнинг сентябригача “The Pacific monthly” журналида чоп этилган. Романни ўзбек тилига Қодир Мирмуҳаммедов қойилмақом тарзда таржима қилган. Романда ёзувчи бўлиш иштиёқида юрган ёш киши ҳақида сўз юритилади. Жек Лондон романда ўз ҳаётини акс эттирган. Аммо Лондондан фарқли ўлароқ, асар қаҳрамони Иден социализмга қарши чиқади. Роман қаҳрамони оғир меҳнат қилиб, шуҳрат қозонади. Аммо ўзи идеаллаштирган тузумдан ҳафсаласи пир бўлиб, умидсизликка тушади ҳамда ўз жонига қасд қилади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 756

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 716

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 605

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 591

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-декабр 2023, 15:04
354

Қиш кунлари ўқиладиган қайноқ 10 та китоб

Эртадан бошлаб юртимизга қиличини яланғочлаб қиш кириб келади. Совуқ кунларда иссиққина хонада қайноқ чой ёк қаҳва хўплаб мутолаа қилишдан ортиқроқ завқли иш бўлмаса керак. Hudud24.uz шуни ҳисобга олиб, қишнинг изғиринида илиқ мутолаага тортадиган 10 та энг яхши китобни тавсия қилади.

cover image
13-октябр 2023, 13:39
915

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз ўзини метро поезди тагига ташламоқчи бўлди

ИИО ходими қиз бола электр поезди станцияга яқинлашаётган пайтда рельсга сакраб тушганини пайқаб қолган.

cover image
6-сентябр 2023, 13:07
769

Ўзбекистонда қанча талаба бор?

Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берилди.

cover image
6-сентябр 2023, 10:37
540

Қандай талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади?

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, бир нечта тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига жойлаштирилади.