Ўзбекистон
13.10.2023
2 079

12 октабрь куни “Алишер Навоий” метро бекатида хизмат қилаётган ИИО ходими О.Илҳомов қиз бола электр поезди станцияга яқинлашаётган пайтда рельсга сакраб тушганини пайқаб қолган. Ходим дарҳол унга ёрдамга шошилган ва рельсга сакраб тушиб уни кўтариб тортиб олишга ҳаракат қилган. Машинист ходимни пайқаб, дарҳол электр поездини тўхтатган. Бу вақтда иккинчи назоратчи ходими Асқаров А ёрдамга етиб келган ва у ҳам рельсга тушиб, қизни биргаликда платформага кўтариб олишган. Шундан сўнг поездлар ҳаракати тикланган. Қиз билан суҳбат ўтказилганда, у 2005 йилда Фарғона вилоятида туғилгани, ҳозирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-курс талабаси экани маълум бўлган. Қизга тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг қариндошларига ушбу воқеа ҳақида хабар берилган. Воқеа содир бўлганидан сўнг, станцияда жойлашган кузатув камераларидаги видеоёзув текширилганда воқеа вақтида қиз ўзини ноодатий тутгани аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент метросига 3 та поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.
Ер усти метросининг 2 бекатини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Ҳозирда давом этаётган синов жараёнлари 15 мартга қадар ўтказилади.
“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири ёпилади
Ерости метро бекатларидаги эски эскалаторларни алмаштириш ишлари бошланди.