currencies image

12 947,20 UZS

26,76

usd

currencies image

14 222,50 UZS

30,04

eur

currencies image

153,38 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларТаълим кредити қандай берилади?

Таълим кредити қандай берилади?

Ўзбекистон

calendar

07.03.2023

eye

1 152

Таълим кредити қандай берилади?

Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади. Таълим кредитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади. Республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун таълим кредит ажратилади. Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича фоизларнинг 50 фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади. Бунинг учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш лозим. Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак. Таълим кредитлари, қоида тариқасида, қарз олувчининг (талаба, ота-она ёки васий) яшаш жойида жойлашган банк филиаллари томонидан берилади. Таълим кредитини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: таълим кредитини олиш учун ариза; талаба ва олий таълим муассасаси ўртасида тузилган тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт); кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредитнинг қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси); имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этишади. Кредит бериш: Таълим кредитлари бўйича маблағлар кредит шартномасида қайд этилган шартларда ҳар ярим йилда ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини икки тенг қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. Бунда янгидан қабул қилинган талабалар учун биринчи ярим йилликда ўқиганлик учун бошланғич тўлов жорий йилнинг 1 октябригача, иккинчи ярим йиллик учун — навбатдаги календарь йилнинг 15 мартигача тўланади. Ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб кредит ҳисобига тўловлар ҳар ярим йиллик биринчи ойи (сентябрь ва март)нинг 5-кунидан кечиктирилмай тўланади.

Ҳ.Тўхтаев,

Когон туман адлия бўлими юрисконсульти 

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 587

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 404

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 218

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 181

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
22-август 2023, 14:00
10 622

Контракт учун фоизсиз кредит. Таълим кредити бўйича муҳим 7 саволга жавоб

ОТМга қабул натижалари ҳам эълон қилинди, абитуриентларнинг аксарияти эса контракт асосида ўқишга кирган. Hudud24 контракт учун имтиёзли кредит олиш тартиби, шартлари, талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида маълумот беради.

cover image
13-октябр 2023, 13:39
1 146

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз ўзини метро поезди тагига ташламоқчи бўлди

ИИО ходими қиз бола электр поезди станцияга яқинлашаётган пайтда рельсга сакраб тушганини пайқаб қолган.

cover image
14-сентябр 2023, 15:05
2 474

Талабалар қандай асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Талабалик даври кўплаб имкониятлар қатори китоб ўқишга ҳам вақт, иштиёқ ва қизиқиш кучли бўлиши билан ажралиб туради. Олтин даврнинг олтин лаҳзаларини яхши китобларга сарфлаш, мазмунли ва манфаатли ўтказиш учун hudud24.uz ҳар бир талаба ўқиши лозим бўлган 10 та китобни тавсия этади.

cover image
6-сентябр 2023, 13:07
1 060

Ўзбекистонда қанча талаба бор?

Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берилди.