Ўзбекистон
12.12.2025
330

Ёшлар учун яратилаётган таълим кредитлари тизими таълимга кириш имкониятини янада кенгайтирмоқда. Авваллари молиявий қийинчилик туфайли ўқишни бошлай олмаган кўплаб талабалар бугун ушбу имкониятдан бемалол фойдаланяпти. Янги тартиб ва шартлар кредит олишни енгиллаштириб, тўлов муддатларини мослашувчан тарзда белгилаб берди. Бу эса ҳар бир талаба учун катта қўллаб-қувватлов бўлиб хизмат қилмоқда.
Хўш, таълим кредитлари кимларга берилади ва уни олиш шартлари қандай?
— Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади.
— Таълим кредитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
— Республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун таълим кредит ажратилади.
— 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи;
— «3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;
— «3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.
Жорий ўқув йили учун таълим кредитини олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи аввалги ўқув йили якуни бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизимидан олинади.
Талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи ва тегишли маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизими, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Бунда нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ахборот тизимларини «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (контракт.эду.уз) ахборот тизимига интегратсия қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади.
Шунингдек, таълим кредитини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
— таълим кредитини олиш учун ариза;
— талаба ва олий таълим муассасаси ўртасида тузилган тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
— кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредитнинг қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси);
— «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган оилалар фарзандлари учун);
— банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
Ҳавола:
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.