Ҳуқуқ
11.11.2024
105
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига 1-ИЛОВА бу ҳақда батафсил маълумот берилган. Унга кўра:
Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.
Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламаси бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақт, лой, қор ва бошқалар) ва имтиёз белгилари бўлмаса, унда у ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.