currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТазйиқ ёки зўравонлик акс эттирилган маҳсулотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

Тазйиқ ёки зўравонлик акс эттирилган маҳсулотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

#NoComment

calendar

23.04.2026

eye

97

Тазйиқ ёки зўравонлик акс эттирилган маҳсулотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

Жамиятда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши натижасида турли хил мазмундаги маҳсулотларни тарқатиш имкониятлари кенгаймоқда. Бироқ бу имкониятлар билан бир қаторда, салбий таъсир кўрсатувчи, жумладан тазйиқ ёки зўравонликни акс эттирувчи материалларни тарқатиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Бундай маҳсулотлар инсон психологиясига, айниқса ёшлар онгига жиддий зарар етказиши мумкин. Мазкур турдаги ахборотларни тарқатишга нисбатан ҳуқуқий жавобгарлик масаласи долзарб аҳамият касб этади. Шу сабабли, қонунчилигимизда мазкур қилмиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1891-моддасига кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, —

тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 400 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 450 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин шундай ҳаракатларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Тазйиқ ёки зўравонлик акс эттирилган маҳсулотларни тарқатиш нафақат ахлоқий, балки ҳуқуқий жиҳатдан ҳам жиддий муаммо ҳисобланади. Бундай материаллар жамиятда зўравонлик маданиятининг шаклланишига олиб келиши, инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматига таҳдид солиши мумкин. Шунинг учун қонунчиликда бу каби ҳолатларга нисбатан қатъий жавобгарлик белгиланган ва унинг амалий қўлланилиши муҳим аҳамиятга эга. Ахборот маконида соғлом муҳитни таъминлаш учун ҳар бир шахс ўз фаолиятида масъулиятли бўлиши ва қонун талабларига риоя қилиши зарур.

Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
794

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
603

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.