currencies image

12 924,92 UZS

13,09

usd

currencies image

14 620,67 UZS

52,33

eur

currencies image

159,94 UZS

1,21

ru



АсосийЯнгиликларТазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш тартиби қандай?

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

06.05.2025

eye

88

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикасининг  «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасига биноан, зўравонлик факти мавжуд бўлган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг бошпана бериш тўғрисидаги талаби бўйича тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг махсус марказларга жойлаштирилишини таъминлайди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг вояга етмаган болалари улар билан бирга махсус марказларга жойлаштирилиши мумкин.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини махсус марказга жойлаштириш унинг хоҳишига кўра ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади. Зарурат бўлган тақдирда бу муддат махсус марказнинг уставида белгиланган тартибда узайтирилади. Махсус марказга жойлаштириш муддати тугагач, агар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига нисбатан хавф мавжуд бўлса, махсус марказ маъмурияти бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга жойлаштирилган тақдирда, унинг иш жойи сақлаб қолинади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказда бўлиш вақти уни таълим муассасасидан машғулотларни ўтказиб юборганлиги муносабати билан чиқариш учун асос бўлмайди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга, шунингдек уларнинг ўзи билан бирга махсус марказларга жойлаштирилган вояга етмаган болаларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар тазйиқ ўтказганликда ва зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилган шахсдан ундирилиши мумкин.

Улашиш: