Ҳуқуқ
12.05.2025
71
Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ушбу шикоят бўйича солиқ органининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради.
Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан чиқарилган мажбурий кучга эга бўлмаган ҳужжатлар ёки унинг мансабдор шахсларининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) фуқарога зарар етказса, бу ҳолат бўйича судга шикоят қилиш мумкин.
Бундан ташқари, фуқаро ёки тадбиркор юқори турувчи солиқ органига ҳам шикоят юбориши мумкин. Агар бу орган ҳали шикоят юзасидан қарор чиқармаган бўлса, мурожаат қилувчи ёзма ариза орқали ўз шикоятини тўлиқ ёки қисман чақириб олиши мумкин.
Бироқ, бир марта чақириб олинган шикоят асосида кейинчалик қайтадан шикоят қилишга рухсат берилмайди. Яъни, шикоятни қайтариб олиш орқали сиз ўша масала юзасидан яна шикоят қилиш ҳуқуқидан воз кечган бўласиз.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.