Ўзбекистон
21.02.2023
1 311

2022 йилнинг октябрь, ноябрь ҳамда 2023 йилнинг январь, февраль ойларида Телеграм мессенжерида гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган 20 нафар шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълумот берди. Аниқланишича, Телеграм мессенжерида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал 2020 йил Россия Федерацияси ҳудудида очилган бўлиб, бугунга келиб Ўзбекистонда унинг вакиллари фаолият юритмоқда. 2022 йилнинг октябрь ойида тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Юнусобод туманида яшовчи фуқарони автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, овлоқ жойга олиб бориб дўппослаган 3 нафар шахс ушланган. Маълум бўлишича, безорилик содир этган ушбу шахслар ва улардан жабр кўрган фуқаро ҳам аслида мазкур канал аъзолари бўлишган. Жабрланган фуқаро канал администратори топшириғига кўра, муқаддам белгиланган жойга яшириб кетилган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб, уни кичик қисмларга бўлган ҳолда, харидорларга етказиб бериш ўрнига, наркотикни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган ҳамда уни бошқа интернет канал орқали сотиб, даромад топишни режалаштирган. Бироқ,т хиёнат қилган одами наркотик моддани бошқа жойда сотмоқчи эканлигидан хабар топган канал администратори уни жазолаш учун юқорида тилга олинган фуқароларни юборган. Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотик моддаларни ўзлаштириб олган кўплаб “закладчик”лар жазолаш билан шуғулланувчи 17 нафар шахс томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараёнлар видеотасвирга олиниб, топшириқ бажарилганлиги ҳисоботи тариқасида махсус каналга жойлаштирилган. Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал администратори ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган. Ҳозирда тергов жараёнлари кетмоқда. ДХХ ота-оналарни огоҳ бўлишга, фарзандларининг ижтимоий тармоқларда қандай каналларга аъзо эканлигини кузатиб боришга чақирди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.