Ўзбекистон
08.07.2023
1 163

Когон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қорадори-2023» тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Бухоро тумани “Боғикалон” маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Қ.М. исмли шахс туманнинг “Сиёзпоён” маҳалласи ҳудудида бошқа бир фуқарога соф вазни 307,28 граммга тенг бўлган, қуритилган ҳолатда, кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2 минг АҚШ доллари эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинган. Шунингдек, мазкур фуқаронинг яшаш хонадони ва томорқа ер майдони кўздан кечирилганда 5 туп ”Каннабис” экиб, парваришлаб келаётгани маълум бўлган. Бундан ташқари, сотиш мақсадида омборхонасида 100 гр “Марихуана” сақлаётгани аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.