Ўзбекистон
27.07.2023
1 378

Шу ҳафта Сингапурда гиёҳванд модда тарқатишда айбланган аёл осиб ўлдирилади. Бундай воқеа мамлакатда 20 йил ичида биринчи марта содир этилмоқда, дея хабар тарқатди “CNA” портали. Маълум қилинишича, маҳбус Саридеви Жамани жума куни дор ёнига олиб борилади. Унга 2018-йил, тахминан, 30 грамм героин сотгани учун ўлим жазоси берилган. Ҳукм ижро этилса, Саридеви мамлакатда 2004 йилдан буён қатл этилган биринчи аёл жиноятчи бўлади. Ўшанда 36 ёшли сартарош Ен Мей Воен ноқонуний гиёҳванд модда савдоси билан шуғуллангани учун осиб ўлдирилган. Сингапурда айрим жиноятлар, масалан, қотиллик ва одам ўғирлаш учун ўлим жазоси белгиланган. Жумладан, гиёҳванд моддалар савдоси учун ҳам энг оғир жазо кўзда тутилган. Яъни, 500 граммдан зиёд каннабис ёки 15 граммдан кўп героин сотишда иштирок этган жиноятчи ўлим жазосига ҳукм қилинади. Ҳукумат COVID-19 пандемияси сабаб эълон қилинган икки йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазосини тиклади. Шундан буён 13 киши осиб ўлдирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Сингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилади
Уларни йил охиригача ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Бухорода “мусоровоз” талаба қизни босиб кетди
42 ёшли ҳайдовчи паст бўйли қизни пайқамасдан юк машинасини унинг устига ҳайдаб юборган.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.