Ўзбекистон
26.07.2023
1 460

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг мазкур рамзини намойиш қилди.
[caption id="attachment_16824" align="aligncenter" width="490"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Мезбонлар машъала дизайнини яратишда қуйидаги 3 йўналишга катта аҳамият қаратишган: тенглик, сув ва тинчлик.
Тенглик. Машъала 2 қисмдан иборат бўлиб, устки ва остки томонлари айни бир хил узунликда.
Шунингдек, бу тушунча гендер тенгликни ҳам англатиб, Олимпиадалар тарихида айнан Париж-2024 да эркак ва аёл атлетларнинг сони тенг миқдорга келтирилганига ҳам ишора қилинади.
[caption id="attachment_16825" align="aligncenter" width="489"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Сув. Режага кўра, машъала эстафетаси Ўрта Ер денгизи атрофидаги кўплаб ҳудудларни ўз ичига олади. Қолаверса, сув инсоният учун тириклик рамзи.
Бошқа бир жиҳатдан, мусобақа очилиш маросими илк бор Сена дарёсида, яъни сув устида ўтказилишига ҳам ишорани учратиш мумкин.
[caption id="attachment_16826" align="aligncenter" width="489"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Тинчлик. Маълумки, Олимпия ўйинлари – бу тинчлик рамзи.Ҳар бир Ўйинлар давомида ташкилий қўмита бу йўналишни турли рамзлар билан ифодалашга уринади. Бу машъала ҳам Ер юзидаги инсонлар ва миллатларни ушбу ғоя остида бирлаштиришини ифодалайди.
[caption id="attachment_16827" align="aligncenter" width="489"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Эслатиб ўтиш мумкин, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари келаси йилнинг 26 июль — 11 август кунлари бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?
Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.