currencies image

12 974,98 UZS

11,71

usd

currencies image

13 540,69 UZS

56,48

eur

currencies image

133,06 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликлар“Тез ёрдам” машинаси ўтишига “ёрдам” берган транспорт воситасига маъмурий жавобгарлик борми?

“Тез ёрдам” машинаси ўтишига “ёрдам” берган транспорт воситасига маъмурий жавобгарлик борми?

Ҳуқуқ

calendar

27.01.2025

eye

103

“Тез ёрдам” машинаси ўтишига “ёрдам” берган транспорт воситасига маъмурий жавобгарлик борми?

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларида, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу имтиёздан тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари томонидан кузатиб келинаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳам фойдаланадилар.

 Кузатиб келинаётган транспорт воситаларида яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган бўлиши шарт.

Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек, уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситасига йўл беришлари шарт.

Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.

Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчасини ёқиб тўхтаб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчилар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари шарт.

Ушбу транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар деб топилади.

 

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
1 001

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


13-январ 2025, 05:41
796

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


9-январ 2025, 06:35
778

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


15-январ 2025, 05:39
733

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.