currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТилхат шартнома ўрнига ўтадими? Қарз олиш, бериш, ундириш бўйича муҳим 5 та қоида

Тилхат шартнома ўрнига ўтадими? Қарз олиш, бериш, ундириш бўйича муҳим 5 та қоида

Ўзбекистон

calendar

25.09.2023

eye

4 818

Тилхат шартнома ўрнига ўтадими? Қарз олиш, бериш, ундириш бўйича муҳим 5 та қоида

Қарз шартномаси тузилмаса нима бўлади? Қарзни ундира олмаса, қарз олган шахс жавобгарликка тортиладими? Суд орқали қарзни ундириш учун қанча давлат божи тўланади? Hudud24.uz қарзга оид муҳим нормаларни тушунтиради. 1. Тилхат ҳам шартнома ўрнига ўтади. Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак, бу кейинчалик юзага келадиган муаммоларни Сизнинг фойдангизга ҳал қилишга ёрдам беради. Қарзнинг миқдори 3 млн 300 минг сўмдан (БҲМнинг 10 баравари) кўп бўлса ёзма шартнома тузилиши мажбурий. Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса, қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак. Ҳеч бўлмаганда, қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган қандайдир ҳужжат бўлиши керак, масалан товарни ёки пулни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси. Бунда тилхат ёки юқорида айтилган бошқа ҳужжат ёзма шартноманинг ўрнини босади. Қарз миқдори 3 млн 300 минг сўмдан ортиқ бўлганда ёзма шартнома тузилмаса, тарафларнинг битими ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги эса тарафларга ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Яъни қарзни тўламаса, қарз олувчига қонуний томондан ҳеч қандай чора кўриш мумкин бўлмайди. 2. Қазни қайтариш муддати белгиланмаган бўлса… Қарз олувчи қарзини шартномада кўрсатилган муддатда ва тартибда қайтариши шарт. Қарзни қайтариш муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, қарздор уни қарз берувчи қарзни сўраганидан бошлаб 30 кунда қайтариши керак. 3. Қарз вақтида тўланмаса, ўтиб кетган кунлар учун фоиз ундирилади. Қарз вақтида тўланмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўша ҳудуддаги банк ставкаси бўйича фоиз тўланади. Агар шартномада бошқача фоиз назарда тутилган бўлса, шарномадаги миқдор қўлланилади. Масалан, банк фоизи 14 бўлса, шартномада 20 кўрсатилса, 20 фоиз қўлланилади. Қарзни бўлиб-бўлиб қайтариш белгиланган бўлса, қарздор навбатдаги тўлов муддатини бузса, қарз берувчи қарзнинг қолган барча қисмини фоизлар билан муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. 4. Қарз бўйича маъмурий ёки жиноий иш қўзғатилмайди. Қарз берувчи қарзни вақтида қайтариб ололмаганида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши керак. Прокуратура, ички ишлар органлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарздорга қарзни вақтида қайтармагани учун маъмурий ёки жиноий иш қўзғатмайди. Чунки бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат, Сиз ўз ихтиёрингиз билан пул бергансиз. Мазкур органлар фақат Сизга судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириши мумкин. 5. Қарз ёзма расмийлаштирилган бўлса, иш осон битади. Судга ариза берилганда даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Масалан, 15 млн қарзни ундириш бўйича ариза берилган бўлса 600 минг сўм давлат божи тўланади. Суддан давлат божи ва бошқа харажатларни қарздордан ундириб олишни сўраш мумкин, суд ҳолатдан келиб чиқиб ишни ҳал қилади. Қарз бериш ёзма расмийлаштирилган бўлса, судда иш тезда ҳал бўлади ва иш ижрога қаратилади. Иш судда кўриб чиқилганидан сўнг қарздорга суд ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун 15 кунгача муддат берилади, бу муддат ичида қарз тўланмаса мажбурий ижро чоралари кўрилади. Масалан, қарзни ундириш учун қарздорнинг ойлигидан ушлаб қолинади, мулклари хатловга олинади ва ҳоказо. Дилмурод Ражабоев “Hudud24.uz” колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 765

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 602

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: