Ўзбекистон
03.11.2023
1 064

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
[caption id="attachment_24031" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Uzbekistan Airports[/caption]
Қайд этилишича, бугун, 2 ноябрь куни кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павилён халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги Р2 автотураргоҳида жойлашган.
[caption id="attachment_24032" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Uzbekistan Airports[/caption]
Ушбу павилёнда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилади.
[caption id="attachment_24033" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Uzbekistan Airports[/caption]
Айтилишича, қурилган павилён вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.
[caption id="attachment_24034" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Uzbekistan Airports[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Озарбайжонда қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
У маблағсиз қолиб кетиб, бир неча кунни аэропортда ўтказган.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Тошкентдан Термизга учаётган самолёт фавқулодда бошқа аэропортга қўнди
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Самарқанд аэропорти Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтинги ТОП-5 талигига кирди
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаган.