Ўзбекистон
29.12.2023
1 274

“Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди, у воқеа жойида вафот этган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, 2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида тезюрар “Афросиёб” электропоезди машинисти томонидан берилган камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси v.b. Sh.Meyliyev бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган.
3750 км нинг 9 пикетдан темир йўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темир йўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи M.Shodiyorov йўл бригадири v.b. M.Aliqulov томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ҳамда Афросиёб электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган.
Оқибатда, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи M.Shodiyorovni уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Тошкентдан Хожикентга борувчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтайди
Ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида 8 ноябрдан шаҳарлараро йўловчи поездлар вақтинча ҳаракатланмайди
Туркиялик сайёҳдан 100 минг сўм пора олиб, жойини алмаштириб берган поезд ходими топилмади – Oʻztemiryoʻlovchi
Керакли маълумотлар видео роликда акс этмаганлиги сабабли айбдор ходимни аниқлашнинг имконияти бўлмаган.
Сурхондарёда поезд йўлига чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди (фото)
Аниқланишича, ҳайдовчи томонидан “Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш” қоидасини қўпол равишда бузилган.
Темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришга руҳсат бериляпти
Ташриф буюрувчилар эндиликда соддалаштирилган ҳолда яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз вокзал ҳудудига киришлари мумкин.