currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТошкент халқаро аэропорти электрдан вақтинча узилиб қолди

Тошкент халқаро аэропорти электрдан вақтинча узилиб қолди

Ўзбекистон

calendar

28.08.2023

eye

1 317

Тошкент халқаро аэропорти электрдан вақтинча узилиб қолди

Тошкент халқаро аэропортида 27 август, якшанба куни соат 22:09 да шаҳарнинг “Қўйлиқ” подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш содир бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бир неча сония ичида захира манбалари ҳисобига парвозларни таъминловчи объектлар – учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш мосламалари, радионавигация ускуналари қуввати тикланган. “Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечикиши кузатилмади”, — дейилади хабарда. Шунингдек, маҳаллий авиакомпанияларнинг учиб келиш терминали ва ички авиалиния терминали ҳам зудлик билан захира манбаларига ўтказилган. 15 дақиқа ичида — соат 22:24 да халқаро авиакомпанияларнинг учиб кетиш терминалида электр таъминоти тикланган. “Соат 22:40 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланди”, — дейилади хабарда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: