currencies image

12 985,01 UZS

9,96

usd

currencies image

13 284,96 UZS

188,33

eur

currencies image

129,84 UZS

2,54

ru



АсосийЯнгиликларТошкент ИИББ талабаларни ижарага уй олишда фирибгарлардан эҳтиёткор бўлишга чақирди

Тошкент ИИББ талабаларни ижарага уй олишда фирибгарлардан эҳтиёткор бўлишга чақирди

Ҳуқуқ

calendar

10.09.2024

eye

178

Тошкент ИИББ талабаларни ижарага уй олишда фирибгарлардан эҳтиёткор бўлишга чақирди

Тошкент шаҳар ИИББ талабаларни ижарага уй олишда фирибгарлардан эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Пойтахтга келиб, ижара уйларга жойлашаётган талабалардан ғаразли мақсадларда фойдаланаётганлар учрамоқда. Хусусан, фирибгарлар ижтимоий тармоқларда ёки эълонлар жойлаштириладиган илова ҳамда веб-сайтларда арзон нархларда ижарага уй таклиф қилишади. Агар унга қизиқиш билдирилса, фирибгарлар харидор кўплигини сабаб қилиб, уни банд қилиш учун олдиндан пул талаб қилишади.

“Барча фирибгарлар банк пластик карта рақамларини тақдим этганидан сўнг келишилган пулни ташлаб беришингизни сўрайди. Бу эса сизга қўйилган асосий тузоқдир. Яъни, сиз пул ўтказмасини амалга оширганингиздан сўнг уй эгасини ҳам, пулларингизни ҳам қайтиб кўрмайсиз”, — деди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ходими Шероз Муҳаммадов.

Бошқарма талабаларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари учун қуйидаги тавсияларга амал қилишни сўрамоқда:

  • интернетда кўрган ҳар қандай эълонларга ишониб қолмаслик;
     
  • уйни кўрмасдан олдин тўлов қилмаслик ва иложи бўлса, ишончли мутахассислар билан ишлаш;
     
  • ижара шартномаси тузишга алоҳида эътибор бериш.

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 048

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 036

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


9-январ 2025, 06:35
820

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


20-январ 2025, 06:34
783

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.