Ўзбекистон
18.08.2023
1 535

“Uzbekistan Airports” компанияси "Тошкент-3" маҳаллий авиақатновлар терминали олдидаги майдонни реконструкция қилишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳага кўра, автотранспорт воситаларининг терминал олдига кириши соддалаштирилади. Учта алоҳида йўлак ажратилади: аэропортнинг расмий таксилари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, ҳудудга 5 дақиқагача киришга рухсат берилган барча автомобиллар учун. Автомобилларнинг одамларни кутиб олиш ва кузатиш йўлаги халқаро авиақатновлар терминалидаги йўл ўтказгич (эстакада) тамойили асосида ишлайди. Автомобилнинг йўлакда туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялашган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима юборади. Қайд этилишича, майдонни реконструкция қилиш ишларини август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган. 2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал атрофи ҳудудлари реконструкция қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Озарбайжонда қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
У маблағсиз қолиб кетиб, бир неча кунни аэропортда ўтказган.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Тошкентдан Термизга учаётган самолёт фавқулодда бошқа аэропортга қўнди
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Самарқанд аэропорти Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтинги ТОП-5 талигига кирди
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаган.