Ўзбекистон
12.09.2023
296
Жорий йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент-йўловчи” темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар қатнови “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалидан амалга оширилади. Жумладан, “Олмаота – Тошкент – Олмаота”, “Тошкент – Новосибирск – Тошкент”, “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда “Тошкент – Хожикент – Тошкент” шаҳарлараро поездларидан ташқари, бугунги кунда “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар, жорий йил 15 сентябрдан 15 октябргача “Тошкент-Жанубий» темир йўл вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди. Бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари, “Шарқ” (Тошкент – Бухоро – Тошкент), “Насаф” (Тошкент – Қарши – Тошкент), “Ўзбекистон” (Тошкент – Андижон – Тошкент), ҳамда халқаро йўналишлардаги “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Душанбе – Тошкент – Душанбе” йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий» темир йўл вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади. Келтирилишича, “Тошкент-Марказий” ҳамда “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалларидаги барча чиптахоналар туну кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин. “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалдаги кутиш заллари, вокзалга киришда 3 та бир босқичли назорат ўтиш пунктлари доимий равишда йўловчиларга хизмат кўрсатади. Шунингдек, бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган, ёки янглишиб “Тошкент-Шимолий” вокзалга келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатновлари йўлга қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистондаги 3 та вокзал тадбиркорларга ижарага берилади
Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари ва улардаги бўш жойлар давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади.
Техник сабабларга кўра 3 кунлик бир нечта йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади
Шу кунларга сотилган чипталар нима бўлади? “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий ахборот берди.