Ҳуқуқ
11.11.2023
567
“Ўзтемирйўлйўловчи”нинг маълум қилишича, темирйўл соҳасида бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдала ниш мақсадида 10 октябрь куни президентининг “Ўзбекистон темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Ноябрь ойидан бошлаб, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади. Тадбиркорлар вокзаллар ва бўш жойларни ижарага олишлари ва уларда бизнесларини ривожлантиришлари учун имконияти яратилди. Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг квадрат километр жой бўлиб, хусусий шерикчилик ҳамда ижарага берилмоқда. Бу ерда тадбиркор офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темирйўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой E-auksion платформаси орқали ижарага берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Тошкент марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар қатнови бир ой мобайнида Тошкент жанубий вокзалидан амалга оширилади
15 сентябрдан 15 октябргача “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент-йўловчи” темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Қурбон Ҳайити муносабати билан қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади