currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкент—Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлларини қуриш қачон бошланиши маълум бўлди

Тошкент—Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлларини қуриш қачон бошланиши маълум бўлди

Ҳуқуқ

calendar

04.09.2024

eye

1 133

Тошкент—Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлларини қуриш қачон бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-308-сон 30.08.2024-й.) қабул қилинди. Унда Тошкент–Самарқанд ва Тошкент–Андижон замонавий пуллик магистраль автомобиль йўлларини қуриш муддатлари белгиланди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар;
     
  • 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури.

Бунда қуйидагилар инобатга олинади:

— йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида 1 000 км замонавий пуллик магистраль автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан Тошкент–Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024 йилда ҳамда Тошкент–Андижон йўлини 2026-йилда бошлаш;

— йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;

— йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш;

— тоза ва доимий ичимлик суви билан та’минлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш;

— 400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026-йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;

— илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
427

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
389

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


8-декабр 2025, 05:42
338

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.


3-декабр 2025, 12:00
320

Президентнинг Жиззахга ташрифи: 12 млрд долларлик янги инвестициялар, инфратузилмага 10 трлн сўм, ер бўйича янги ижара тизими

Сўнгги саккиз йилда вилоятга 6,5 миллиард доллар инвестиция кириб келган, унинг 45 фоизи саноат тармоғи улушига тўғри келади.