Ҳуқуқ
17.10.2024
27
Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон адлия вазирлари иштирок этмоқда.
МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси якунлари бўйича қуйидагилар кутилмоқда:
✅МДҲ адлия вазирликларининг 2024 йилдаги ўзаро ҳамкорлиги таҳлилини кўриб чиқиш;
✅Кенгаш доирасида келгусидаги ҳамкорлик учун аниқ истиқболли таклифларни ишлаб чиқиш;
✅ 2025 йилда ҳуқуқ ва адлия соҳасида амалий ишлар ва ўзаро ҳамкорликни белгилаш.
✅ Жумладан, ахборот-ҳуқуқий тизимларни ривожлантириш ва жорий этиш, адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш, МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона электрон тизимини яратиш масалалари ҳам шулар жумласидандир.
Маълумот учун: МДҲга аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгаши МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2005 йил 26 августдаги қарори билан адлия вазирликлари ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.