Ўзбекистон
26.09.2023
1 642

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Р.Т.” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Хусусан, ушбу МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди. Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 838 млн 950 сўм (5 млн 816 минг 592 метр куб)ни ташкил этган. Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг. Шу билан бирга, истеъмолчининг бугунги кун ҳолатида электр энергиясидан 3 млрд 59 млн 281 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли электр тармоғидан ажратилди. Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та “заправка” давлатга қарийб 35 млрд сўм зарар келтирди
АГТКШларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Фарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик газни ўғирлагани маълум бўлди
У бошқа бир фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган.
Ўтган ойда “заправка”ларда 6 млн литр сифатсиз бензин аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефт маҳсулотларининг сифацизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинган.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.