Ўзбекистон
31.08.2023
1 293

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 31 август кунидан бошлаб бир қатор автобуслар йўналишлари қисқартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 август кунидан бошлаб:
98-сонли “Чилонзор буюм бозори — Электрокабел заводи” йўналиши ҳаракати Электрокабел заводи бекатидан Тошкент МУМ бекатигача қисқартирилади ҳамда 60-сонли “Электрокабел заводи — Тошкент МУМ” йўналишида хизмат кўрсатувчи Электорбуслар сони 4 тадан 8 тага оширилади.
[caption id="attachment_19282" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ[/caption]
98-сонли йўналишдан фойдаланувчи йўловчилар Электрокабел заводи бекатигача етиб олиш учун янги — 60-сонли “Электрокабел заводи — Тошкент МУМ” йўналиши хизматларидан фойдаланиши керак бўлади.
2-сонли “Чилонзор 25-даҳаси — Экскаватор заводи” йўналиши ҳаракати Экскаватор заводи бекатидан Амир Темур хиёбони бекатигача қисқартирилади.
2-сонли йўналишдан фойдаланувчи йўловчилар Экскаватор заводи бекатигача етиб олиш учун 89-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
[caption id="attachment_19283" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ[/caption]
87-сонли “Қора қамиш 2/4-мавзеси — Чинни бозори” йўналиши ҳаракати Чинни бозори бекатидан Ал-Хоразмий бекатигача қисқартирилади.87-сонли йўналишидан фойдаланувчи йўловчилар Чинни бозоригача етиб олиш учун 146-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишига тўғри келади.
[caption id="attachment_19284" align="aligncenter" width="902"]
ФОТО: “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тошкентда бир кунда 175 та автомобиль автобус йўлаги қоидаларини бузди
Пойтахтда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади.
Тошкентда “гормошка” электробус ҳаракатлана бошлайди
18 метрли “King Long” русумли электробус “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расман топширилди.
Тошкентда 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилди
Бунда навбатдаги ўқув йили бошланиши муносабати билан, жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортиши ҳисобга олинган.