Ҳуқуқ
13.11.2024
46
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг яна 7 та кўчасида умумий узунлиги 18 км бўлган автобус йўлаклари жорий этилади.
Қайд этилишича, автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларнинг тасарруф тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29% га яхшиланди.
Натижада ушбу йўлаклар орқали ҳаракатланаётган автобуслар хизматидан кунлик фойдаланувчи 600 мингдан ортиқ йўловчиларнинг ҳар куни 100 минг соат вақти тежалишига эришилмоқда.
Маълумот ўрнида: Ҳозирда Тошкент кўчаларида 53 км узунликдаги автобус йўлаклари ташкил этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.