Ўзбекистон
13.10.2023
1 344

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ЦУМ атрофида бир аёл фарзандини калтаклагани акс этган тарқалди. Туман ҳокимлигига кўра, ҳолат васийлик ва ҳомийлик органи мутасадди ходимлари ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилган. Аниқланишича, фарзандига қўпол муносабатда бўлган фуқаро асли Қашқадарё вилоятидан бўлиб, вақтинча Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган. Аёл 13 октябрь куни Миробод тумани “Шароф Рашидов” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Алик” номли суратхонага расмга тушиш мақсадида келган. Аёл билан суҳбат натижасида маълум бўлишича, у яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлган вақтида, фарзандининг хархашасига жавобан қўпол ҳаракат содир этган. Аёл ушбу қилмишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат авваллари бўлмаганини ва ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.