Ўзбекистон
09.08.2023
1 269

Тошкентда пенсиядаги мусиқа ўқитувчиси икки йил давомида 12 ёшли қизга тегажоғлик қилиб, унинг номусига тегмоқчи бўлган. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” лойиҳаси хабар берди. Қайд этилишича, шу йилнинг май ойида таҳририятга 12 ёшли қизнинг онаси мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, пенсиядаги мусиқа ўқитувчиси, 1957 й.т. С.А унинг қизига дарс бериш асносида икки йил давомида унга тегажоғлик қилиб келган, охиргисида эса номусига тегмоқчи бўлган. У оиланинг тўлиқ ишончига кириб, ҳатто уларнинг уйига ҳам бориб турган. Аввал қиз машғулотларга ўз ота-онаси билан қатнаган, лекин шу йилнинг март ойидан бошлаб бир ўзи қатнай бошлаган. Келтирилишича, ўқитувчи қизни бу ишларни ота-онасига айтадиган бўлса, у уларга қизнинг яхши шуғулланмаётганини айтиш билан қўрқитган. Жабрланувчи онасининг сўзларига кўра, ўқитувчи тизимли равишда қиз ёлғиз келганида унга нисбатан ўта уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар қилиб, унга жинсий яқинлик таклиф қилган. 19 май куни қизча навбатдаги машғулотга келган вақтда ўқитувчи маст ҳолат унга тегажоғлик қилиб, номусига тегмоқчи бўлган. Қиз эса қочишга улгурган. Воқеадан хабар топган она ҳуқуқ-тартибот идораларига (102, туман ИИБ ходими) мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига ҳам ариза ёзган. Тегишли текширувларга кўра, суд-тиббий экспертиза қизнинг қўллари ва оёғида “кўп қонталашлар” борлигини тасдиқлаган. Маълум қилинишича, айни вақтда Султанов гаров эвазига озодликда қолмоқда, иш эса ЎзР Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши режалаштирилмоқда (16 ёшга етмаган шахсга уятсиз ҳатти-ҳаракатлар содир этиш).
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.