currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТовар белгиси ва бренд бир хил тушунчами?

Товар белгиси ва бренд бир хил тушунчами?

#NoComment

calendar

28.11.2025

eye

84

Товар белгиси ва бренд бир хил тушунчами?

Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига асосан, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Товар белгилари якка тартибдаги ва жамоавий бўлиши мумкин.

Алоҳида юридик ёки жисмоний шахсга тегишли товар белгиси якка тартибдаги белги ҳисобланади.

Юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмасининг улар томонидан ишлаб чиқариладиган ва (ёки) реализация қилинадиган, бир хил сифатга ёки бошқа умумий тавсифларга эга бўлган товарларини белгилаш учун мўлжалланган товар белгиси жамоавий белги ҳисобланади.

Тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Бренд – бу бошқа сотувчиларнинг товарларидан ажратиб турадиган белги, ном, дизайн ёки бошқа хусусиятлар мажмуидир. Бу компаниянинг стратегияси, логотипи, ранглари, нархлари ва мижозларига тақдим этадиган ўзига хос қийматларни ўз ичига олади, у доимий мижозлар тўплаш ва бозорда ажралиб туришга ёрдам беради.

Товар белгиси ва бренд бу икки атама ҳам маълум бир товарнинг бошқаларидан ажралиб турувчи белгисини англатиши жиҳатидан бир хил тушунча ҳисобланади, аммо уларни ажратиб турадиган жиҳати ҳам мавжуд бўлиб бу — ҳуқуқий ҳимоя ҳисобланади. Товар белгиси бу юқорида таъкидлаганимиздек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ҳуқуқий ҳимоя остидаги белги ҳисобланади. Бренд эса, товарнинг яратилган белгиси бўлиб, фақатгина рўйхатдан ўтмаган ҳамда ҳуқуқий ҳимояга эга бўлмаган шакли ҳисобланади.

Бренд компанияни виждонсиз рақобатчилардан ҳимоя қилади, қўшимча даромад олиш имконини беради. Бренд маҳсулотларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш имконини беради. Бундан ташқари, қадоқлаш, теглар ва бошқа шаклларда ишлатилиши мумкин. Бунинг учун турли хил ҳимоя усуллари қўлланилади. Брендни рўйхатдан ўтказиш унинг эгаси учун юқоридаги каби жуда кўп афзалликларга эга.

Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 171

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 156

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
425

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
411

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.