Суд очерклари
13.05.2025
1 365

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 362-моддасига асосан, товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашда уларни ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш учун фойдаланиладиган энергия, машиналар, ускуналар ва асбобларнинг қаерда ишлаб чиқарилганлиги ҳисобга олинмайди.
Машиналар, ускуналар, аппаратларда ёки транспорт воситаларида фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар, эҳтиёт қисмлар ҳамда асбоблар, башарти ушбу буюмлар, эҳтиёт қисмлар ҳамда асбоблар кузатув ҳужжати сифатида илова қилинган техник паспортда, техник формулярда ва бошқа техник ҳужжатларда кўрсатилган тўпламга ҳамда миқдорга мувофиқ ҳолда ўша машиналар, ускуналар, аппаратлар ёки транспорт воситалари билан бир тўпламда олиб кирилса ва сотилса, мазкур машиналар, ускуналар, аппаратлар ёки транспорт воситалари ишлаб чиқарилган мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади.
Божхона ҳудудига учинчи мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларидан олиб кириладиган товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг ўрови товарнинг ўзи каби ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади, бундан ўрови товардан алоҳида декларацияланиши лозим бўлган ҳоллар мустасно. Бундай ҳолларда ўров ишлаб чиқарилган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакатдан алоҳида аниқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.