currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТранспорт-логистика тизимининг бугунги ҳолати ва мавжуд муаммолар

Транспорт-логистика тизимининг бугунги ҳолати ва мавжуд муаммолар

Life Style

calendar

13.12.2025

eye

61

Транспорт-логистика тизимининг бугунги ҳолати ва мавжуд муаммолар

Транспорт-логистика соҳасининг самарали ишлаши мамлакат иқтисодиёти ва ташқи савдо фаоллиги учун муҳим шартдир. Ўзбекистонда сўнгги йилларда инфратузилма лойиҳалари, чегара-пунктлари ва логистика марказлари ривожлантирилиши натижасида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Бироқ амалиётда тизим самарадорлигини пасайтираётган қатор муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорида ҳам тизимдаги бир қанча муаммолар келтириб ўтилган. Ушбу мақолада ҳозирги ҳолатнинг асосий кўрсаткичлари, аниқланган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий тарафдан таҳлили ҳамда қисқа тавсиялар ёритилади.

Жорий ҳолатнинг асосий кўрсаткичлари:

— умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари узунлиги — тахминан 42 371 км (шу жумладан халқаро аҳамиятдагилари 3 834 км);

— Темир йўл тармоқлари — 7 400 км (электрлаштирилганлари 3 145 км);

— Ҳаво трассалари — 26 минг км;

— ички сув йўллари — 550 км (кема қатнайдиган 280 км);

— Халқаро қатновлар учун очиқ 77 та чегара ўтказиш пункти;

— 16 та йирик мултимодал логистика маркази — йилига умумий 10,7 млн тонна юкга ишлов бериш қуввати;

— 2017 — 2024 йилларда юк ташиш ҳажмлари барқарор ўсди ва 2024 йилда умумий халқаро юк ташиш ҳажми 59,6 млн тоннага етди.

Ушбу кўрсаткичлар ижобий, аммо улар тизимдаги мавжуд механизмлар ва ҳуқуқий тартибни тўлиқ қондирмайди.

 

Мавжуд муаммолар — амалий ва ҳуқуқий таҳлил

1. Халқаро ва минтақавий йўналишларда самарадорликнинг пастлиги.

Aмалий муаммо: ташиш муддатлари узоқ, чегара ва божхона тартиблари билан боғлиқ кечикишлар кўп.

Ҳуқуқий таҳлил: бу ҳолат божхона, транспорт ва миграция қоидалари орасидаги мувофиқлик етишмаслиги ва хорижий давлатлар билан банд тартиб-таомилларни автоматлаштириш бўйича икки томонлама/ёки кўп томонлама битимлар етарли даражада ишлаб чиқилмаганини кўрсатади. Халқаро стандартлар (масалан, электрон маълумот алмашинуви) миллий қонунчиликка тўлиқ интеграция қилиниши лозим.

2. Транспорт-логистика харажатларининг юқорилиги ва рақобатбардош эмаслиги.

Aмалий муаммо: тарифлар, йиғимлар, омборхона ижара ва бошқа харажатлар юқори бўлиб, экспорт-импорт операцияларида улуш катта.

Ҳуқуқий таҳлил: тариф сиёсатининг шаффоф ва мослашувчан механизми етишмайди. Бунда тарифларни белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий асосни такомиллаштириш, шунингдек, монополияга йўл қўймаслик ва рақобатни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш зарур.

3. Транзит салоҳиятининг тўлиқ ишлатилмаслиги

Aмалий муаммо: мавжуд йўлак ва имкониятларга нисбатан транзит юк ҳажми паст.

Ҳуқуқий таҳлил: транзитни рағбатлантириш учун тарифлар, божхона соддалаштирилиши, транзитга оид халқаро шартномалар ва эркин ҳудудлар режими бўйича аниқ ҳуқуқий чора-тадбирлар талаб этилади. Миллий қонунчилик транзит инвесторларини ва операторларини ҳимоя қиладиган кафолатлар билан тўлдирилиши керак.

4. Логистика операторлари ва мултимодал хизматларнинг паст ривожланиши

Aмалий муаммо: соҳада асосан 1PL ва 2 PL модели ҳукмрон, 3 PL /4 PL операторлар кам.

Ҳуқуқий таҳлил: катта операторларни ривожлантириш учун инвестиция, лицензиялаш, солиқ ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги қонуний рағбатлар зарур. Шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш механизмлари ва халқаро стандартларга мувофиқлик талабларини белгиловчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиши лозим.

5. Рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлаш тизимидаги ортда қолиш

Aмалий муаммо: электрон ҳужжатлар, ягона платформалар ва реал вақт режимидаги кузатув тизимлари етарли емас; малакали кадрлар кам.

Ҳуқуқий таҳлил: рақамли трансформацияни рағбатлантирувчи норматив базани яратиш, трансчегаравий электрон ҳужжатларни қабул қилиш бўйича шартномалар тузиш ҳамда малака талабларини нормативлаштириш орқали муаммони бартараф этиш мумкин.

Халқаро стандартлар ва битимларни миллий қонунчиликка тезроқ интеграция қилиш (е-CMR, е-TIR, е-Permit каби).

Божхона ва чегара назоратини босқичма-босқич рақамлаштириш ҳамда қўшни давлатлар билан электрон ахборот алмашинуви меморандумларга эга бўлиш.

Тариф ва йиғимларни барқарор, шаффоф ва мослашувчан тизимга ўтказиш ва рақобатни таъминловчи ҳуқуқий механизмларни жорий этиш.

3PL/4 PL операторларни рағбатлантириш учун инвестицион ҳимоя ва солиқ имтиёзларини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаш. Кадрлар тайёрлаш: халқаро стандартларга мос малака талабларини қонунийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида ўқув дастурларини ривожлантириш.

Ўзбекистонда транспорт-логистика инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш соҳасида сезиларли ютуқлар мавжуд, аммо тизим самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқий жиҳатдан мақсадли ислоҳотлар — транзит ва божхона тартибларини соддалаштириш, рақамлаштириш, тариф сиёсатини такомиллаштириш ва мултимодал операторларни рағбатлантириш зарур. Юқоридаги ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилса, транспорт-логистика соҳасининг самарадорлиги ошади ва у миллий иқтисодиётнинг ўсишига сезиларли ҳисса қўшади.

Мафтуна Курбанова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
497

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
461

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
442

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
366

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.