currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларТранспорт воситалари ҳайдовчиларининг текширувдан ўтишдан бўйин товлаши қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг текширувдан ўтишдан бўйин товлаши қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Ҳуқуқ

calendar

18.12.2024

eye

180

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг текширувдан ўтишдан бўйин товлаши қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Транспорт воситаларини бошқараётган   мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан   четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.

Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратураси томонидан “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги” Низомга асосан  амалга оширилади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши:

- бир ярим йилдан уч йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб;

- БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса:

- БҲМнинг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга;

- ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг скутерни, мопедни, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахс томонидан содир этилиши эса:

- БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 357

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 219

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


9-май 2025, 07:21
1 069

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
851

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.

Мавзуга доир янгиликлар: