Ҳуқуқ
13.03.2025
678

Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек етарлича кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит чироқлари ёқилган бўлиши керак. Етарлича кўринмайдиган шароитда габарит чироқларига қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин.
Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак:
➖ барча механик транспорт воситалари ва мопедларда — узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар;
➖ велосипедларда — чироқлар;
➖ тиркамаларда ва шатакка олинган механик транспорт воситаларида габарит чироқлари.
Қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:
➖ аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса;
➖ қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақт-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада;
➖ қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари
➖ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.
Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак.
Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек етарлича кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит чироқлари ёқилган бўлиши керак. Етарлича кўринмайдиган шароитда габарит чироқларига қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда туманга қарши чироқларни қўллаш мумкин:
➖ етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан;
➖ қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга қўллаш мумкин.
Куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:
➖транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
➖йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
➖ болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
➖ хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
➖ механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);
➖ мотоцикл ва мопедларда.
Улашиш:
Бошқалар
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!
Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.