Ҳуқуқ
03.10.2024
2 216

Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатишга ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда ўтказилиши керак.
Йўлларда транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш фақат амалий бошқарувни ўргатувчи иштирокида дастлабки бошқарув кўникмаларига эга бўлган ўрганувчига рухсат этилади. Ўрганувчи Қоидалар талабларини билиши ва уларга амал қилиши шарт.
Транспорт воситасини бошқаришни ўргатаётган вақтда амалий бошқарув ўргатувчисида транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, шунингдек, тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида:
«А» тоифаси учун — 16 ёшга;
«B» ва «C» тоифалари учун — 18 ёшга;
«BE» ва «CE» тоифалари учун — 19 ёшга;
«D» ва «DE» тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.