currencies image

12 360,86 UZS

5,72

usd

currencies image

14 479,51 UZS

60,02

eur

currencies image

145,66 UZS

2,82

ru



АсосийЯнгиликларТранспорт воситасидан фойдаланиш бўйича ижарага берувчининг мажбуриятлари қандай?

Транспорт воситасидан фойдаланиш бўйича ижарага берувчининг мажбуриятлари қандай?

Ҳуқуқ

calendar

10.09.2025

eye

48

Транспорт воситасидан  фойдаланиш бўйича ижарага берувчининг мажбуриятлари қандай?

Транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатган ҳолда ижарага берилганда ижарага берувчининг мажбуриятлари қандай?

Ижарага берувчи шартнома амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага берилган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаши, шу жумладан жорий ва капитал таъмирлаши ҳамда зарур асбоб-ускуналарни бериши шарт.

Ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича ижарага олувчига кўрсатадиган хизматлари ҳажми транспорт воситасининг шартномада кўрсатилган ижара мақсадларига мос равишда нормал ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаши шарт. Ижара шартномасида ижарага олувчига кўрсатиладиган хизматларнинг янада кенгроқ доираси назарда тутилиши мумкин.

Транспорт воситаси экипажининг таркиби ва унинг малакаси тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларга ва шартномада белгиланган шартларга, борди-ю, тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларда бундай талаблар белгилаб қўйилмаган бўлса, –– шундай турдаги транспорт воситасини ишлатишнинг одатдаги амалиёти талаблари ва шартнома шартларига жавоб бериши лозим.

Экипаж аъзолари ижарага берувчи билан меҳнат муносабатларини сақлаб қоладилар. Улар ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланишга доир кўрсатмаларига ва ижарага олувчининг транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир кўрсатмаларига бўйсунадилар.

Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, экипаж аъзоларининг хизматига ҳақ тўлаш, шунингдек уларни сақлаш харажатлари ижарага берувчи зиммасида бўлади.

Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини суғурта қилиш ва (ёки) унинг томонидан ёки уни ишлатиш муносабати билан етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарликни суғурталаш мажбурияти, бундай суғурталаш қонун ёки шартномага мувофиқ мажбурий бўлса, ижарага берувчи зиммасига юклатилади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 306

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


16-август 2025, 07:35
615

Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз

Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.


13-август 2025, 05:35
544

Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?

Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.


14-август 2025, 04:52
506

Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?

Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.