Ҳуқуқ
02.02.2024
1 088

Машинамни тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойда қолдирганим учун жарима майдонига олиб кетишди. Шу тўғрими?
Транспортни жарима майдонига жойлаштиришга асос бўладиган бир қатор ҳуқуқбузарликлар мавжуд.
Хусусан, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилганида ЙПХ ходимлари транспортни жарима майдонига жойлаштириши мумкин:
– карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган мажбурий қоидалар бузилганда;
– рухсатномасиз оғир вазнли юк ташилганида;
– рухсатномасиз “тонировка” қилинган транспот бошқарилганида;
– транспортга рухсатномасиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатилганида ёки транспорт рақами кўринмайдиган ҳолатга келтириб қўйилганида;
– тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидалари бузилиб, ҳайдовчи бўлмаса ва қоидабузарлик йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса;
– транспорт маст ҳолда бошқарилганида;
– транспорт ҳужжатларсиз бошқарилганида;
– ҳайдовчилар мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганида;
– йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолинганида;
– ички ишлар органи ходимининг транспортни тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаганида.
Саволга ҳуқуқшунос Дилмурод Ражабоев жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.