currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ 1 фоизга тушурилди – Президент қарори

Тўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ 1 фоизга тушурилди – Президент қарори

Содда талқин

calendar

22.09.2025

eye

449

Тўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ 1 фоизга  тушурилди – Президент қарори

Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати мамлакат иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айланиб улгурди. Президентимиз томонидан қабул қилинган янги қарор эса бу соҳани янада жадал ривожлантириш, диверсификация қилиш ва экспорт имкониятларини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

2026 йилга қадар тўқимачилик соҳаси учун аниқ кўрсаткичлар белгилаб қўйилди. Жумладан, ишлаб чиқариш ҳажмини 9 фоизга ошириш, соҳага 2 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб этиш ва экспортни 3,3 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, янги лойиҳалар доирасида 50 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун ҳисобланган айрим пенялар ҳисобдан чиқарилди

Карздорликка дуч келган пахта-тўқимачилик кластерлари учун енгилликлар яратилди. Бунда асосий эътибор 2022–2023 йиллардаги ҳосил учун олинган кредитларини қайтаришда ёрдам беришга қаратилган. Унга кўра:

Қарзи ва гарови тўлиқ таъминланган кластерлар 2025 йил 1 августдан бошлаб аввал фақат асосий қарзни тўлайди, кейин эса қарз тўлиқ ёпилгандан сўнг 12 ой давомида фоизларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади.

Қарз ва фоизни ўз вақтида тўлаб келаётган кластерлар эса 2025 йил
1 августдан кейин тўланган фоизларининг 50 фоизини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали қайтариб олади.

2025 йил 1 августгача тўланмаган фоизлар учун ҳисобланган пенялар тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.

Тўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилди

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб уч йил муддатга тўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди.

Шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган айрим хомашё ва материаллар божхона божидан озод қилинади. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини камайтиради ва рақобатбардошлигини оширади.

Қарорда энергия тежаш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. Корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш имконияти яратилади.

Ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш мақсадида олинадиган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг 10 фоиз бандигача қисми Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, халқаро молия институтлари орқали 200 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитлар жалб этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, халқаро сертификатга эга корхоналар сонини ошириш, АҚШ ва Европа бозорларига тайёр кийим-кечак экспортини 200 миллион долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган.

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
748

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
734

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
644

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
592

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.