currencies image

12 971,93 UZS

14,93

usd

currencies image

13 394,81 UZS

68,81

eur

currencies image

133,86 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларТўқсон календарь кундан ортиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган хорижий автотранспорт воситаси учун ҳақ тўланади

Тўқсон календарь кундан ортиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган хорижий автотранспорт воситаси учун ҳақ тўланади

Ҳуқуқ

calendar

10.02.2025

eye

69

Тўқсон календарь кундан ортиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган хорижий автотранспорт воситаси учун ҳақ тўланади

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт операцияларини амалга ошириш муддатида, лекин олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилган ҳолда бўлиши мумкин.

Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постларидан бирига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддатини узайтириши лозим.

 

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 116

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 098

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
1 063

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


18-январ 2025, 09:34
717

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.