Ўзбекистон
03.12.2025
266

Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига асосан, туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолиятдир.
Туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти туроператорлик фаолиятидир.
Туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти турагентлик фаолиятидир.
Туроператорлар ва турагентлар туристик фаолиятни ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
Туроператорлар ва турагентларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Бунда экскурция хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди.
Экскурция фаолияти йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва жойлаштиришга (тунаб қолишга) доир хизматлар кўрсатишни назарда тутмайдиган, маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурция етакчиси ҳамроҳлигида экскурциялар ташкил этишга доир туристик фаолиятнинг элементидир.
Туроператорлар ва турагентлар фаолиятини амалга оширишда лицензия асосий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
- туристик маҳсулот буюртмачиси билан туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилганидан кейин туристик хизматлар кўрсатиш;
- ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;
- туристга ва экскурсантга ўз иши тартиби, жойлашган ери (почта манзили), лицензиянинг мавжудлиги, туризмнинг муайян турларини юритиш учун масъул бўлган мутахассислар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш, шу жумладан мазкур ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирган ҳолда тақдим этиш.
Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Қасддан одам ўлдириш жиноятининг назарий-ҳуқуқий асослари ва замонавий кўринишлари
Инсон ҳаёти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг олий қадрият ҳисобланади.