Ҳуқуқ
28.01.2025
96
Бугунги қиш ойларида барчамиз тузланган, қуритилган мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини севиб истеъмол қиламиз.
Хўш бу маҳсулотларни сақлашга қандай талаблар белгиланган?
Қонунчиликка кўра, тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда — сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда: карам — 0 дан — 2 °C гача, бодринг ва помидор — 1 дан +4 °C гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда +12 °C дан ошмайдиган ҳароратда тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган ҳолда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.
Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.
Бундан ташқари ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 °C даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади.
Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати — 8 — 10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.
Эслатиб ўтамиз, озиқ-овқатларни нотўғри сақлаш ботулизм касаллигига сабаб бўлади. Бунда микроб озиқ-овқат маҳсулотларига тушиб, кислородсиз муҳитда кўпаяди ва ўзидан ҳайвон заҳарлари ичидаги энг кучли ҳисобланган токсин (микроб заҳари)ни ажратиб озиқ-овқат маҳсулотларини зарарлаб қўяди ва бу маҳсулотни билмасдан исътемол қилинганда касаллик ривожланади.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.